Линклар

Тимошенконинг адвокати бош прокуратурага чақиртирилди


Украинанинг собиқ бош вазири, етти йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Юлия Тимошенконинг адвокати Сргей Власенко номаълум сабабларга кўра бош прокуратурага чақиртирилиб, сўроқ қилинмоқда.

Украина парламентидаги Баткившчина мухолифат фракцияси етакчиси Арсений Яценюкнинг матуботга айтишича, адвокат Власенко СМС орқали ўзининг ҳибсга олиниши мумкинлиги ҳақида хабар юборган.

Яценюк бу ҳақда хабардор бўлгач парламентнинг ҳуқуқ-тартибот идораларини назоарт қилувчи қўмитаси раиси Андрей Кожемякиндан вазиятга аниқлик киритишини талаб қилган.

Прокуратура вакиллари Кожемякинга адвокат Власов ҳибсга олинмагани, лекин унга алоқадор бўлган иш бўйича сўроқ қилинаётганини маълум қилишган. Ҳозирча бошқа тафсилотлар ошкор қилингани йўқ.

Тимошенконинг давлат ваколатини суиистеъмол қилганлик айби билан 2011 йилда қамоққа ташлангани Ғарб томонидан сиёсий мотивларга эга деб кўрилади. Шу ойнинг охирида Вильнюсда Европа Иттифоқи билан Украина ўртасида ҳамкорлик келишувининг имзоланиши эвазига Тимошенконинг Германияга ўтказилиши шарт қилиб қўйилган.
XS
SM
MD
LG