Линклар

logo-print

“Ўзнефтмаҳсулот” ёнилғи тақчиллигини тан олди


Тошкентдаги АЁҚШ олдида бензин учун навбат.

Тошкентдаги АЁҚШ олдида бензин учун навбат.

“Ўзнефтмаҳсулот” ширкати Ўзбекистонда бензин танқислиги муаммоси борлигини билвосита тан олди ва бу муаммони бартараф этиш учун қўлдан келган барча чораларни кўришга ваъда берди.

Ширкат томонидан тарқатилган матбуот варақчасида АЁҚШлардаги турнақатор навбатлар “Ўзнефтмаҳсулот”га боғлиқ бўлмаган айрим омиллар туфайли юзага келгани айтилади.

“Ўзнефтмаҳсулот”га кўра, ёнилғи танқислигига бензин нархи ошиши ва декабрь ойидан бензин умуман бўлмаслиги ҳақидаги асоссиз мишмишлар сабаб бўлган. Бундан ваҳимага тушган автомобиль эгалари бензин ғамлашга тушиб кетишган, бу эса ёнилғига талабни янада кучайтириб юборган.

Ўзбекистонда сўнгги ҳафталарда автомобиль ёнилғиси танқислиги кузатилаётгани тўғрисида Озодлик аввал бир неча бор хабар қилган.

“Ўзнефтмаҳсулот” ширкати ёнилғи бўҳронини бартараф этиш учун хориждан олинаётган нефть ҳажми оширилажагини ва бу хом ашё Ўзбекистондаги нефтни қайта ишлаш заводларида қайта ишланажагини, шу билан АЁҚШлардаги навбатларга барҳам берилажагини қайд этган. Шунингдек, ширкат 2013 йил охиригача бензин нархи ошиши кутилмаётганини ҳам таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG