Линклар

Афғонистонда илк ҳарбий академия очилди


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай (чапдан учинчи) ҳарбий академия очилиш маросими иштирокчилари орасида, Кобул, 2013 йилнинг 11 ноябри.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай (чапдан учинчи) ҳарбий академия очилиш маросими иштирокчилари орасида, Кобул, 2013 йилнинг 11 ноябри.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай 11 ноябрь куни мамлакатдаги биринчи ҳарбий академиянинг очилиш маросимида иштирок этди. Ўз чиқишида Карзай академия барпо этилишида “қўллов ва молиявий ёрдам” кўрсатган Британияга миннатдорчилик билдирди.

Академиянинг биринчи талабалари ўлароқ 10000 аризачидан 270 киши танлаб олинган.

Буюк Британия мудофаа вазири Филипп Ҳаммондга кўра, мазкур академияда жаҳондаги энг илғор таълим тизими жорий этилган. Бўлажак зобитларни, жумладан, Дания, Буюк Британия, Норвегия, Янги Зеландия ва Австралиядан бўлган ўқитувчилар тайёрлайдилар.

Халқаро қўшинлар Афғонистондан чиқиб кетиши арафасида бу йил маҳаллий армия толибларга қарши кураш вазифасини ўз зиммасига олган. Ҳозирда афғон армиясида 150 мингга яқин аскар хизмат қилади.
XS
SM
MD
LG