Линклар

АҚШ Филиппинга бортида учқичлар бўлган кема ва 20 миллион долларлик гуманитар ёрдам жўнатмоқда.

Бу давлатга ёпирилган Ҳайян тўфони оқибатида 10 мингдан зиёд одам нобуд бўлгани тахмин қилинмоқда.

Расмийларга кўра, USS George Washington номли кемага Гонг Конгдан Филиппинга бориш ва ёрдам кўрсатиш ишларига қўшилиш тўғрисида буйруқ берилган.

Бортида беш минг ҳарбий ва 80 та учқич бўлган кема Филиппинга зарурий ёрдам, жумладан, озиқ-овқат, тиббий дори-дармонлар етказади.

Улкан кемани бошқа бешта кичикроқ кема манзилга кузатиб бормоқда.

Айни пайтда, АҚШнинг Тараққиёт дастури Филиппинга 20 миллион долларлик ёрдам, жумладан, озиқ-овқат ва чодирлар етказиб беришини билдирди.

Дунё давлатлари Филиппинга ўнлаб миллион долларлик гуманитар ёрдам жўнатмоқда.

БМТ маълумотига кўра, Филиппинда жума куни рўй берган табиий офат сабабли 660 минг аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилган.
XS
SM
MD
LG