Линклар

Россия президенти Вьетнамга сафарини бошлади


Россия Президенти Владимир Путин (ў) ва Вьетнам Президенти Труонг Тан Санг, Ханой ш., 2013 йил 12 ноябрь.

Россия Президенти Владимир Путин (ў) ва Вьетнам Президенти Труонг Тан Санг, Ханой ш., 2013 йил 12 ноябрь.

Россия Президенти Владимир Путин бир кунлик ташриф билан Вьетнам пойтахти Ханойга борди.

Хабарларга кўра, Вьетнам раҳбарлари билан сўзлашувда Путин икки давлат ўртасида энергетика ва ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиши кутилмоқда.

Россия Вьетнамга қурол етказиб берадиган асосий давлат бўлиб қолмоқда.

2009 йилда Россия Вьетнамга “Дизел-электрик Кило Класс” русумидаги олтита сув ости кемаси қуриб бериш ҳақида шартнома имзолаган.

Ўша келишувга мувофиқ ўтган ҳафта биринчи сув ости кемаси Вьетнамга етказиб берилди.

Айни пайтда, Россия ширкатлари Вьетнамнинг нефть, газ ва атом энергетикаси соҳаларида ҳам қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин ўзаро алоқаларни қайта тиклаш мақсадида 2001 йилда Россия Вьетнам билан стратегик ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолаган.
XS
SM
MD
LG