Линклар

logo-print

Хорижда тиббий хизмат қандай йўлга қўйилган?


Ўзбекистонда профессионал байрами алоҳида нишонланадиган тиббиёт ходимлари пахта терими ва ободонлаштириш ишларига жалб қилинади.

Ўзбекистонда профессионал байрами алоҳида нишонланадиган тиббиёт ходимлари пахта терими ва ободонлаштириш ишларига жалб қилинади.

OzodNavigator дастурининг 13 ноябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21.00да бошланадиган сонида, хорижда соғлиқни сақлаш хизмати қандай йўлга қўйилган, деган саволга жавоб излаймиз.


10 ноябрь куни Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари куни нишонланди. Ноябрнинг иккинчи якшанбасида нишонланадиган сана муносабати билан эълон қилинган табрикда “Президент Ислом Каримовнинг ташаббуси билан амалга оширилаётган” ислоҳотлар “миллатни соғломлаштириш ғоясининг асосини ташкил қилади”, деган фикрлар битилган.

Бу ислоҳотларнинг “асл мақсади” эса, табрикномада айтилишича, “эртанги кун ворисларининг баркамоллиги, халқимиз соғлиғини янада мустаҳкамлаш”дан иборатдир.



Бироқ оддий ўзбекистонликлар ва соғлиқни сақлаш ислоҳотлари соҳасидаги мутахассислар, 15 йилдан бери амалга оширилаётган ислоҳотлар амалда самара бермаганидан гапиришади.

Масалан, тиббиёт муассасасига мурожаат қилган ўзбекистонлик аксар ҳолларда шифокорнинг “қўлини мойламаса”, иши битмайди. Мутахассислар фикрича, бунга 15 йиллик ислоҳотлар мамлакатда тиббиёт суғуртаси тизимини ҳосил қила олмаганидадир.

Шикфокорга мурожаат қилган бемор қўлига дори-дармонларнинг каттагина рўйхати берилади. Бунда бемор, кўп ҳолларда, шифокорга алоқадор аптекага жўнатилиши айтилади.

Тиббиёт муассасаларида свет ўчиб қолиши беморлар учун фожиа билан тугаши тез-тез учраётгани ҳақида хабарлар бор.

Кейинги йилларда, кўпга келган тўй деганларидек, пахта мавсумида тиббиёт ходимларининг ҳам оммавий тарзда далага ҳайдалиши ёки бошқа ҳашарларга шифокорлар малакаси ва тиббиёт хизмати сифатига ҳисса қўшмоқда, деб бўлмайди.

Туғиш ёшидаги аёлларнинг мажбурий тарзда бичилиши соғлиқни сақлаш тизимида инсон ҳуқуқларининг бузилиши сифатида халқаро миқёсда танқид қилиб келинади.

Бу каби мисолларнинг кўплаб келтириш мумкин.

Лекин OzodNavigator дастурининг бу сафарги сонида ҳам Ўзбекистон ҳақида гаплашмаймиз, уларда соғлиқни сақлаш тизими қандай йўлга қўйилган, деган саволга жавоб излаймиз.

Хорижда ҳам тиббиёт муассасига мурожаат қилган фуқаро пора бериши керакми?

Касалхонага ётқизилган бемор кўрпа-тўшагию идиш-товоғини ўзи билан кўтариб бориши керакми?

Хорижда ҳам бемор аптекада антибиотик ва шунга ўхшаш дори воситаларини истаганча сотиб олиши мумкинми?

Хорижда ҳам тиббиёт ходими беморга хизмат кўрсатишдан ташқари, ихтиёрий-мажбурий тарзда жамоатчилик ишларига жалб қилинадими? Шифокор малакаси қай даражадаю у кўрсатадиган хизмат сифати қандай?

Хорижда бемор ҳуқуқлари қанчалик кафолатланган?

OzodNavigator дастурининг 13 ноябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21.00да эфирга кетадиган навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator Ўзбекистон ҳақида эмас, хориждаги ўзбекистонликлар ҳақида.

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сони 13 ноябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21.00да радио эшиттиришимиз, www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Шунингдек Twitter орқали @FarruhYusuf аккаунтига ҳам ўз фикр-мулоҳазаларингизни юборишингиз мумкин.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG