Линклар

logo-print

Ўзбекистон фуқароси Янги Зелландияда бедарак кетди


Андрей Мельниковнинг ушбу суратини The New Zealand Herald чоп этди.

Андрей Мельниковнинг ушбу суратини The New Zealand Herald чоп этди.

Янги Зелландиянинг Окланд шаҳри полицияси Ўзбекистон фуқароси Андрей Мельниковни қидирмоқда.

Маҳаллий ахборот агентликлари хабарига кўра, 45 яшар ўзбекистонликни охирги марта 9 ноябрь куни кеч соат бешларда Пиха соҳилига кетаётган пайтда кўришган.

Озодлик билан сўзлашган Окленд полицияси расмийси Андрей Мельников 12 ноябрь куни ҳам топилмагани ва у ҳақида бошқа маълумот бера олмаслигини айтди.

- Айтишим мумкин бўлган нарса, у ҳозиргача топилгани йўқ, деди ўзини таништирмаган полиция ходими.

Окленд полицияси маҳаллий матбуот, телевидение ва радио орқали Андрей Мельниковни кўрган одамларни полицияга дарҳол маълумот беришга чақирди.
XS
SM
MD
LG