Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:49

АҚШ Филиппинга 20 миллионлик долларлик ёрдам жўнатди


Ҳайян тўфони вайрон қилган Филиппиннинг Таклобан шаҳри.
Ҳайян тўфони вайрон қилган Филиппиннинг Таклобан шаҳри.

АҚШ ҳукумати кучли тўфондан катта зарар кўрган Филиппинга бортида учқичлар бўлган ҳарбий кема ва 20 миллион долларлик гуманитар ёрдам жўнатганини маълум қилди. 8 нобярь куни ёпирилган “Ҳайян” тўфони оқибатида бу давлатда 10 мингдан зиёд одам нобуд бўлгани тахмин қилинмоқда.

АҚШ ҳукумати кучли тўфондан катта зарар кўрган Филиппинга бортида учқичлар бўлган ҳарбий кема ва 20 миллион долларлик гуманитар ёрдам жўнатганини маълум қилди. 8 нобярь куни ёпирилган “Ҳайян” тўфони оқибатида бу давлатда 10 мингдан зиёд одам нобуд бўлгани тахмин қилинмоқда.


АҚШ расмийларига кўра, ядровий реактор ўрнатилган USS George Washington номли кемага Гонг Конгдан Филиппинга бориш ва ёрдам кўрсатиш ишларига қўшилиш тўғрисида буйруқ берилган.

Филиппинга инсонпарварлик ёрдами, жумладан, озиқ-овқат, тиббий дори-дармонлар олиб кетаётган, бортида беш минг ҳарбий ва 80 та учқич бўлган улкан кемани бошқа бешта кичикроқ кема манзилга кузатиб бормоқда.

Пентагон USS George Washington кемаси табиий офат рўй берган минтақага 48 соатдан 72 соатгача бўлган муддат ичида етиб боришини билдирди.

Айни пайтда, АҚШнинг Тараққиёт дастури Филиппинга 20 миллион долларлик ёрдам, жумладан, озиқ-овқат, чодирлар ва санитария-гигиена маҳсулотлари етказиб беришини маълум қилди.

Дунё давлатлари ҳам Филиппинга ўнлаб миллион долларлик гуманитар ёрдам жўнатмоқда.

Британия Бош вазири Дэвид Камерон тўфондан азият чеккан филиппинликларга ёрдам бериш учун Британия ҳукумати Қироллик флотига қарашли битта ҳарбий кема ва 16 миллион долларлик инсонпарварлик ёрдамлари жўнатаётганини айтди.

БМТ маълумотига кўра, Филиппинда 8 ноябр куни рўй берган табиий офат сабабли 660 минг аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилган.

БМТнинг Инсонпрварлик ёрдамларини мувофиқлаштириш ишлари мутасаддиси Жон Жинг кўрилаётган чоралар ҳақида журналистларга буларни айтди:

- Тўфон сабабли тахминан 660 минг одам кўчирилган. Ҳозирда бизнинг барча уринишимиз бор кучни тезда, кенг кўламда ёрдам кўрсатиш ишларига сафарбар қилишдан иборат, - дея баён қилди БМТ расмийси.

Жинг одамлар орасида касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун биринчи навбатда нобуд бўлган минглаб одам дафн этилиши кераклигини таъкидлади.

Филиппинга ёрдам кўрсатишни сўраб дунё давлатларига расман мурожаат қилиш учун БМТнинг гуманитар масалалар бўйича мутасаддиси Валери Амоснинг сешанба куни Филиппинга бориши режаланган.

БМТ Филиппинга аллақачон 25 миллион доллар ҳажмида ёрдам ажратган.

Ёрдам асосан Лейте оролидаги Таклобан шаҳрига қаратилган.

Хабарларга кўра, "Ҳайян" тўфони ёпирилганидан сўнг шаҳардаги биноларнинг аксари вайрон бўлган.

Маълумотларга кўра, одамлар вайроналар орасидан озиқ-овқат ва ўзларига керакли бўлган нарсаларни изламоқда.

Табиий офат рўй берган минтақани тарк этиш учун минглаб таклобанлик маҳаллий аэропортга йиғилган.

Ўзини Маридолл деб таништирган ёш қиз табиий офат сабабли ҳамма нарсасидан айрилганини айтди.

- Жуда оғир бўлишига қарамай, биз ҳали ҳам бу ерда яшаяпмиз. Биз ҳамма нарсадан, уйимиздан ҳам айрилдик. Ейиш учун ҳеч нарса йўқ. Ичишга сув йўқ, - деди Маридолл.

Расмийлар "Ҳайян" тўфонидан 9,8 миллион филиппинлик зарар кўрганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG