Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:29

Москва суди Навальнийнинг банк ҳисобини музлатишга қарор қилди


Россия мухолифати етакчиларидан бири Алексей Навальний.
Россия мухолифати етакчиларидан бири Алексей Навальний.
Москва шаҳар туман суди Россия мухолифати етакчиларидан бири, Кремл танқидчиси бўлган Алексей Навальнийнинг акаси Олег Навальнийга тегишли барча банк ҳисобларини музлатиш ва мулкларини ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди.

Басманний судининг матбуот вакили Наталья Романова сешанба кунги суд қарори товон пули тўланишини таъминлаш учун чиқарилганини айтди.

Дастлаб Романова ҳукми Алексей Навальний иши бўйича чиқарилганини айтди. Кейин хатосини тўғирлаб, ҳукми Олег Навальнийга тегишли эканини айтди.

2012 йилда Россия Федерациясининг Тергов қўмитаси Олег ва Алексей Навальнийлар “Ив Роше” (Yves Rocher) ширкатининг Россия бўлимидан 26 миллион рубл ўғирлагани иддаоси бўйича тергов-суриштирув бошлаган.

Терговчилар фикрича, ака-ука Навальнийлар “Ив Роше” ширкатига тегишли бўлган юкларнинг ташилишини сунъий равишда оширилган нархда амалга оширган.

Октябр ойида суд “Кировлес” ширкатидан 16 миллион рубл ўмарганликда гумонланган Алексей Навальнийни шартли равишда беш йилга озодликдан маҳрум этганди.
XS
SM
MD
LG