Линклар

Ўзбекистонликлар Озарбайжон чегарасини бузаётганлар орасида етакчи


Ўзбекистонликлар Озарбайжон давлат чегарасини бузаётганлар орасида етакчилик қилмоқда.

Озарбайжон давлат чегара хизмати маълумотига асосланиб АВС.az нашрининг хабар қилишича, октябр ойида 24 та ҳолатда Озарбайжон давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини бузгани учун 26 шахс ушланган.

Чегарани бузганларнинг 11 нафари Озарбайжон фуқароларидир.

Чет элликлар орасида 10 нафар ўзбекистонлик, уч нафар афғонистонлик, уч нафар туркиялик, бир Эрон ва бир нафар Тожикистон фуқароси Озарбайжон давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини бузганлик учун ушланган.

Шунингдек, октябр ойида Озарбайжоннинг денгиз чагарасини бузган 50 киши ушланган.

Хабарда чегара тартибини бузганларга қандай чора кўрилгани билдирилмаган.
XS
SM
MD
LG