Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:22

Плесецк космодромидаги аварияда россиялик икки ҳарбий нобуд бўлди


Россия шимолида жойлашган Плесецк космодромида кимёвий модда оқиб кетгани натижасида икки ҳарбий ўлди, уч нафари жароҳат олди.

Россия Мудофаа вазирлиги воқеа ҳарбийлар азот ёнилғиси сақланадиган бакини тозалаётган пайтда рўй берганини билдирди.

Вазирлик маълумотига кўра, воқеа ҳарбийлар техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмагани натижасида содир бўлган.

Москвадан 800 километр шимолда жойлашган Совет Иттифоқи даврида қурилган Плесецк космодроми Москва Қозоғистондан ижарага олган Бойқўнғур космодромига муқобил бўлган Россиянинг ягона космодроми ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG