Линклар

Исроил Ғарбий Соҳилда яҳудийлар учун янги уйлар қуриш режасини вақтинча тўхтатмоқда


АҚШ ва Фаластин тарафидан билдирилган тандиқдлар ортидан Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Ғарбий Соҳилда яҳудийлар учун 20 мингта янги уй қуриш режасини тўхтатиб туришга қарор қилди.

Бош вазирнинг сешанба куни эълон қилинган баёнотида айтилишича, Исроилнинг уй-жой қуриш учун масъул расмийлари ўз фаолиятини ҳукуматнинг бошқа идоралари билан мувофиқлаштирмаган ҳолда олиб борган.

Ўз баёнотида Нетаняҳу янги уйлар қуриш режаси Эрон билан муросага келиш учун сўзлашувлар олиб борилаётган бир вақтда Исроил ва халқаро ҳамжамият ўратисда фойдасиз адоват яратаётганини билдирди.

Аввалроқ Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос, агар Исроил Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун уй-жойлар қуришни давом эттирса, тинчлик музокараларидан чиқиши ҳақда огоҳлантирган эди.

Исроилнинг яқин ҳамкори бўлиб келган АҚШ янги уйлар қуриш режасидан "чуқур ташвишда" эканини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG