Линклар

logo-print

Рада Юлия Тимошенкога хорижда даволаниш имконини берувчи қонунни муҳокама қилади


Украина парламенти қамоқда сақланаётган собиқ бош вазир Юлия Тимошенкога Германияда даволаниш имконини берувчи қонун лойиҳасини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Европа Иттифоқи, агар Украина ноябрь ойида Европа давлатлари билан ҳамкорлик ва эркин савдо келишувини имзолашни истаса, Тимошенконинг чет элда даволанишига имкон берилиши кераклигини билдирган эди.

Бунинг учун ЕИ тарафидан берилган муҳлат чоршанба куни ўз якунига етиши керак.

Хабарларга кўра, президент Виктор Янукович етакчилик қилган Регионлар партияси вакиллари ва мухолифатчи депутатлар мазкур қонун лойиҳаси бўйича ҳалигача бир келишимга кела олишмаган.

Тез кунларда ЕИ 28-29 ноябрда Вилнюсда ўтадиган саммитда Украина билан Ҳамкорлик келишувини имзолаш ёки имзоламаслик масаласини кўриб чиқади.

Юлия Тимошенко ҳозир етти йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. У 2009 йилда Россия билан газ шартномаси имзолашда ҳизмат салоҳиятини суистеъмол қилганликда айбланган.

Украина мухолифати Тимошенкога нисбатан қўйилган айбловлар сиёсий сабабларга эга эканини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG