Линклар

Ижтимоий фикр: Ўзбекистонликлар мамлакат ҳаётини барқарор деб ҳисоблайди


“Итжимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўтказган ижтимоий сўров натижаларига кўра, ўзбекистонликларнинг 92 фоизи мамлакат ҳаётини барқарор деб ҳисоблайди.

Ижтимоий сўров натижалари ҳақида ЎзА ахборот агентлиги хабар берди. Хабарга кўра, сўровномада иштирок этганларнинг 80 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этган.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва сиёсатга бўлган қизиқишини аниқлаш мақсадида ўтказилган мазкур ижтимоий сўровда қатнашганларнинг аксари, яъни 80 фоиздан ортиғи, Ўзбекистон ички сиёсати ҳақида ахобортга эга эканини айтишган.

Шунингдек, респондентларнинг 97 фоиздан кўпроғи оммавий ахборот воситалари улар учун мамлакат сиёсий ҳаёти ҳақидаги асосий ахборот манбаи эканини билдирган.

Сўровномада қатнашганларнинг 90 фоиздан кўпроғи эса Ўзбекистондаги ижтимоий ва сиёсий барқарорлик, жамиятдаги миллий ва фуқаролар тотувлигини юксак баҳолашини кўрсатган.
XS
SM
MD
LG