Линклар

logo-print

Футбол: Қосимов Ветнам ва Гонгконгга қарши ўйинлар учун якуний таркибни эълон қилди


Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Ветнам ва Гонконг жамоаларига қарши ўйинлар учун 23 нафар футболчидан иборат якуний таркибни эълон қилди.

Эслатамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 2015 йилги Осиё кубоги саралаш ўйинлари доирасида 15 ноябрь куни Ветнам, 19 ноябрь куни эса Гонконг терма жамоларига қарши майдонга тушади. Иккала ўйин ҳам сафарда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон футбол федерациясининг маълум қилишича, Тошкентдаги йиғинга чақирилган Темур Кападзе ("Актобе"), Жасур Ҳасанов ("Бунёдкор") ва Ислом Иномовлар ("Локомотив") жароҳатлари туфайли терма жамоа билан сафар ўйинларида қатнаша олмайди.

Улар ўрнига терма жамоа таркибига Шавкат Саломов ("Жетису") ҳамда Дилшод Жўраевлар ("Бунёдкор") таклиф этилди.

Ўзбекистон терма жамоаси 12 ноябр куни тунда Тошкент-Сеул-Ханой йўналиши орқали Ветнамга учиб кетди.

Осиё кубоги саралаш босқичининг “Е” гуруҳида беллашаётган Ўзбекистон терма жамоаси айни дамда 4 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўринни уч ўйинда учта ғалабага эришган БАА жамоаси эгаллаб турибди.
XS
SM
MD
LG