Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва Қирғизистон сарҳадчилари чегарада рўй берган инцидентни муҳокама қилди


Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизмати раҳбарлари сешанба куни Ўзбекистонга контрабанда юки олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонликларни тўхтатишга уринган пайтда қирғиз чегарачиси жароҳат олгани воқеасини муҳокама қилди.

АКИpress-Ош агентлиги хабарига кўра, учрашувда Боткен вилоятининг Боткен тумани Вариган минтақасида рўй берган воқеа юзасидан биргаликда текширув ўтказишга ва айбдорларни жавобгарликка тортишга келишиб олинган.

Айни пайтда, ўзбекистонликлар билан рўй берган воқеада жабрланган қирғиз сарҳадчиси Боткен вилоятининг Айдаркен касалхонасида даволанмоқда.

Буни Қирғизистон чегара хизматининг оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўлими маълум қилди.

CA-New ахборот агентлиги хабрига кўра, оёғи ва бошидан жароҳат олган қирғиз чегарачиси сешанба куни касалхонага олиб борилган. Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG