Линклар

БМТ: Бу йил Афғонистонда рекорд даражада кўкнори етиштирилди


Афғонистоннинг Нангархор вилоятида кўкнори эккан деҳқон.

Афғонистоннинг Нангархор вилоятида кўкнори эккан деҳқон.

БМТ бу йил Афғонистонда рекорд даражада кўкнори етиштирилганини билдирди.

БМТ нинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш (UNODC) агентлиги эълон қилган янги ҳисоботда 2013 йил Афғонистонда 5 минг 500 тонна кўкнори ҳосили йиғиб олингани, бу ўтган йилги ҳосилдан 49 фоизга кўп экани билдирилган.

Ҳужжатда героин тайёрлашда асосий хом ашё бўлган кўкнори ўстириладиган ҳудуд 36 фоизга кенгайгани қайд этилган.

БМТ ҳисоботида Афғонистонда кўкнори етиштириш кўпайгани хориж кучлари 2014 йилда бу мамлакатдан олиб чиқилганидан кейин ўз келажаги ҳақида хавотирга тушган деҳқонлар кўкнори ўстиришга қарор қилгани билан изоҳланган.

Афғонистонда кўкнори асосан исёнчилар таъсирга эга бўлган мамлактининг жанубий ва шарқий ҳудудларида етиштирилади.
XS
SM
MD
LG