Линклар

logo-print

Миср: Суд фавқулодда ҳолатни бекор қилишга буйруқ берди


Миср собиқ президенти тарафдорлари М.Мурсий президентликка қайта тикланиши талаби билан 12 ноябрь куни Қоҳирада ўтказган намойиш.

Миср собиқ президенти тарафдорлари М.Мурсий президентликка қайта тикланиши талаби билан 12 ноябрь куни Қоҳирада ўтказган намойиш.

Қоҳира суди Мисрда уч ойдан бери амал қилиб келинган фавқулодда ҳолат бекор қилинганини эълон қилди.

Ҳарбийлар қўллаб-қувватлаган ҳукумат фавқулодда ҳолат суднинг қарори етиб келганидан кейин бекор қилинишини билдирди.

Миср ҳукуматининг иттифоқчиси бўлган Қўшма Штатлар Қоҳира суди қарорни олқишлади.

Айни пайтда, Давлат департаменти матбуот котиби Жен Псаки Вашингтон Миср ҳукуматини “барча мисрликлар ҳуқуқлари, жумладан, тинч намойишлар ўтказиш ва фуқаролик судлари қарорларини ҳурмат қилишга” чақирганини айтди.

Миср ҳарбийлари 14 август куни исломчилар дастаклаган президент Муҳаммад Мурсийни ҳокимиятдан четлатганидан кейин тартибсизликлар бошлангани ортидан мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий қилган эди.

Зўравонликлар пайтида юзлаб одам асосан Мурсий тарафдорлари нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG