Линклар

Киев: Рада Тимошенко хорижда даволанишига рухсат берадиган ҳужжат борасида келиша олмади


Украина парламентининг чоршанба куни ўтказилган фақулодда сессиясида собиқ бош вазир Юлия Тимошенконинг Германияда даволанишига рухсат бериш борасида келишувга эришилмади.

Украина Президенти Виктор Януковичнинг иқтидордаги Регионлар партияси ва мухолифат вакилларидан тузилган ишчи гуруҳи қонун лойиҳаси матни бўйича келиша олмаганидан кейин парламент спикери Владимир Рибак сессияни ёпиқ деб эълон қилди.

Фавқулодда сессияда Европа Иттифоқининг юқори лавозимли вакили Александр Квасиниевски ва Пэт Фокс ҳам иштирок этди.

Европа Иттифоқи (ЕИ) Тимошенконинг Германияга бориб даволаниши борасида 13 ноябрга қадар қарор қабул қилинмаса, шу ой охирида Вилнюсда бўладиган саммитда Киев билан ҳамкорлик ва эркин савдо ҳақида шартнома имзоланмаслигига таҳдид қилган.

Польша собиқ президенти Квасниевски ва Европа Парламенти собиқ спикери Фокснинг чоршанба куни кечқурун Брюсселда Украина бўйича ҳисобот беришлари кутилмоқда.

Юлия Тимошенко ҳозир етти йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. У 2009 йилда Россия билан газ шартномаси имзолашда хизмат салоҳиятини суиистеъмол қилганликда айбланган.
XS
SM
MD
LG