Линклар

logo-print

Матвиенко: Рус тилини ўқитишда Россия Ўзбекистонга ёрдам беришга тайёр


Россия Федерациясининг Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко ўз мамлакати Ўзбекистонда рус тилини сифатли ўқитишда ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.

Метвиенко буни Тошкентда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раҳбари Элмира Боситхонова билан учрашувда айтди.

Матвиенко фикрича, рус тилини ўганиш икки давлат алоқалари ривожланишига ҳисса қўшади.

Федерация кенгаши раҳбарига кўра, 500 нафар ўзбекистонлик Росиядаги олийгоҳларга ўқишга кирган.

Ўз навбатида Боситхонова ҳозирда Ўзбекистонда 40 мингдан зиёд талаба рус тилида билим олишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG