Линклар

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 13 ноябрь куни Ветнам пойтахти Ханой шаҳрига етиб борди.

2015 йилги Осиё кубоги саралаш ўйинлари доирасидаги Ветнам-Ўзбекистон учрашуви 15 ноябр куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон футбол федерациясининг маълум қилишича, Тошкентдаги йиғинга чақирилган футболчилар Владимир Козак (“Пахтакор”), Темур Кападзе ("Актобе"), Жасур Ҳасанов ("Бунёдкор") ва Ислом Иномовлар ("Локомотив") жароҳатлари туфайли Ўзбекистонда қолишга мажбур бўлишган.

Миржалол Қосимов шогирдларининг Осиё кубоги саралаш ўйинлари доирасидаги кейинг учрашуви 19 ноябрда Гонконг терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Осиё кубоги саралаш босқичининг “Е” гуруҳида беллашаётган Ўзбекистон терма жамоаси айни дамда 4 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўринни уч ўйинда учта ғалабага эришган БАА жамоаси эгаллаб турибди.
XS
SM
MD
LG