Линклар

ЕИ миссияси Юлия Тимошенко тақдирини Вилнюсдаги саммитигача кузатади


Европа Иттифоқининг (ЕИ) Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко тақдирини кузатиш учун тузилган миссияси шу ой оҳирида Вилнюсда ўтадиган Шарқий ҳамкорлик саммитигача чўздирилди.

Европа парламентининг бу қарори чоршанба куни Украина қонунчилари қамоқ жазосини ўтаётган Тимошенконинг Германияда даволанишига рухсат бериш борасида келишувга эришолмаганидан сўнг қабул қилинди.

ЕИ миссиясига Полшанинг собиқ президенти Александр Квасиниевски ва Европа Парламентининг собиқ президенти Пэт Фокс етакчилик қилмоқда.

Украина парламенти ушбу масалани 19 ноябр куни яна бир бор кўрб чиқиши кутилмоқда.

ЕИ Тимошенконинг Германияга бориб даволаниши борасида 13 ноябрга қадар қарор қабул қилинмаса, 28-29 ноябрда Вилнюсда бўладиган саммитда Киев билан ҳамкорлик ва эркин савдо ҳақида шартнома имзоланмаслигига таҳдид қилган эди.

Юлия Тимошенко ҳозир етти йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. У 2009 йилда Россия билан газ шартномаси имзолашда хизмат салоҳиятини суиистеъмол қилганликда айбланган.
XS
SM
MD
LG