Линклар

Жон Керри Эронга нисбатан янги санкциялар қўйиш режасини тўхтатиб туришга чақирди


АҚШ давлат котиби Жон Керри Конгресснинг Эронга нисбатан янги санкцияларни жорий этиш бўйича ҳар қандай ҳаракатлари Теҳрон ядровий дастури бўйича олиб борилаётган сўзлашувларга салбий таъсир ўтказишини билдирди.

Керри бу ҳақда чоршанба куни Эронга янги санкциялар қўйиш масаласини кўриб чиқаётган Сенатнинг Банклар бўйича қўмитаси билан учрашуви олдидан маълум қилди.

Бош котибнинг айтишича, АҚШ ва дунёнинг бошқа етакчи давлатлари Эрон билан эришилган муваққат келишувни ва санкцияларни қисман енгиллатиш режасини қўллайди.

Аввалроқ Намоёндалар пaлатасининг Ташқи ишлар бўйича қўмитаси раиси Эд Ройс Теҳрон ядровий дастурини тўхтатмаганлигини айтиб, Эронга қўйилган санкциялар ўз кучида қолиши кераклигини билдирган эди.

Демократлар ва Республикачилар ушбу масала юзасидан икки гуруҳга бўлинган.
XS
SM
MD
LG