Линклар

Футбол бўйича Иродания миллий терма жамоасининг 2014 йилги Жаҳон чемпионатига чиқмаслиги деярли аниқ бўлди.

13 ноябрь куни Амман шаҳрида ЖЧ-2014 саралаш қитъалараро плей-офф учрашувида иорданияликлар уругвайлик рақибларига 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Уругвайлик футболчиларнинг тўлиқ устунлигида ўтган учрашувдаги голларга Максимилиано Перрейра (22), Кристиан Стуани (42), Николас Лодейро (69), Кристиан Родригес (77) ва Эдисон Каванилар (90+2) муаллифлик қилди.

Уругвай ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги қитъалараро плей-офф жавоб учрашуви 20 ноябрь Уругвай пойтахти Монтевидео шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатамиз, Иордания терма жамоаси Осиё плей-офф беллашувларида Ўзбекистон терма жамоасини мағлуб этиб, қитъалараро плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритган эди.
XS
SM
MD
LG