Линклар

Бухородаги АЁҚШга ҳужум қилган шахс Россиядан экстрадиция қилинади


Бу ҳақда Россия Бош прокуратурасига таяниб Регнум агентлиги хабар қилди.

Айтилишича, 36 яшар Акобир Бўриев 2010 йил июнида шериклари, шу жумладан вояга етмаган ўсмир билан биргаликда Бухоро вилоятидаги АЁҚШга ҳужум қилган, шохобча сотувчисини темир таёқ билан уриб, ундан савдодан тушган пулни талаб қилган, лекин пулни ололмаган.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирувга берилган Акобир Бўриев жорий йил июнида Стерлитамак шаҳрида қўлга олинган.

Акобир Бўриев шу кунда ҳибсда сақланаётгани, уни Ўзбекистонга топшириш жараёни бошлангани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG