Линклар

Россияда Хизб-ут-Таҳрирга аъзоликда гумон қилинган тожикистонлик қўлга олинди


Тақиқланган Хизб-ут-Таҳрир исломий ташкилотига аъзоликда гумон қилинган тожикистонлик Москвада қўлга олинди.

Россия ички ишлар вазирлигидан пайшанба куни олинган маълумотга кўра, қўлга олинганнинг ёши 25 да, бироқ исми маълум қилинмади.

Вазирликка кўра, қўлга олинган шахс илгари миграция қонунларини бузганлиги учун Россиядан чиқариб юборилган, лекин кейин яна сохта ҳужжат билан бу мамлакатга қайтиб келган.

Тожикистонлик Москвадаги масжидларда Хизб-ут-Таҳрир ғояларини тарғиб қилганликда гумон қилинмоқда.

Хизб-ут-Таҳрир партиясини Россия Олий суди 2003 йили экстре мистик ташкилот сифатида мамлакат ҳудудида тақиқлаб қўйган.
XS
SM
MD
LG