Линклар

logo-print

Хизбуллоҳ жанггарилари Суриядан чиқмоқчи эмас


Хизбуллоҳ ҳаракати етакчиси Хасан Насруллоҳ

Хизбуллоҳ ҳаракати етакчиси Хасан Насруллоҳ

- Хизбуллоҳ жанггарилари Сурияда қанча муддат лозим бўлса. шунча туради, деб баёнот берди ҳаракат етакчиси Хасан Насруллоҳ пайшанба куни.

Мазкур ҳаракат жанггарилари Сурияда давом этаётган фуқаролар урушида президент Башар Асадга қарашли кучлар томонида туриб жанг қилмоқда.

Насруллоҳнинг баёноти унинг Байрут шаҳрида Ашуро байрамини нишонлаётган ўн минглаб шиалар олдида қилган чиқиши чоғида янгради.

Чоршанба куни БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Хизбуллоҳ жанггариларини Суриядаги ҳаракатларини тўхтатишга чақирган эди.

Бош котиб, шунингдек, Суриядаги уруш қўшни Ливанга ҳам салбий таъсир қилаётганидан огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG