Линклар

Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко билан боғлиқ масалани Европа Иттифоқи вакиллари 28-29 ноябрь кунлари Вильнюсда ўтадиган Европа Иттифоқи Шарқий Ҳамкорлиги саммитигача кузатишда давом этади.

Европа Парламенти чоршанба куни Польша президенти Александр Квасьневский ва Европа Парламентининг собиқ раиси Пэт Кокслар етакчилигидаги кузатувчилар гуруҳи миссиясини муддатини узайтиришга қарор қилди.

Украина парламенти чоршанба кунги мажлисида собиқ бош вазир Тимошенконинг Германияда даволаниши масаласида бир қарорга кела олмади.
Верховная Рада бу масалага 19 ноябрь куни яна қайтади.

7 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Юлия Тимошенко масаласи ЕИ билан Украина ўртасида ассоциатив ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланиши шарти сифатида қўйилган.
XS
SM
MD
LG