Линклар

АҚШ Россиядан ҳарбий техника сотиб олиш қароридан воз кечди


Россиянинг Ми-17 вертолёти

Россиянинг Ми-17 вертолёти

АҚШ Сурия ҳукуматига ҳам қурол-аслаҳа сотаётган Россиядан бундан буён ҳарбий техника сотиб олмайди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги “Рособоронэкспорт”дан 345 миллион долларга 15 та Ми-17 вертолетларини сотиб олиш ва уларни Афғонистон миллий хавфсизлик кучларига етказиб беришга қарор қилган эди.

Чоршанба куни Мудофаа вазирли бу режа бекор қилинганини маълум қилди, бироқ сабаблар айтилмади.

Республикачи сенатор Жон Корнин чоршанба кунги баёнотида Мудофаа вазирлигининг “Рособоронэкспорт” билан ҳамкорликни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини олқишлади.
XS
SM
MD
LG