Линклар

logo-print
Қирғизистонлик таниқли тележурналистнинг жасади унинг Бишкекдаги уйида топилгани хабар қилинди.

Бишкек милициясига кўра, Бақит Букаевнинг ўлдирилганини чоршанба кечқурун унинг дўсти хабар қилган.

Айтилишича, марҳум тележурналист танасида жароҳатлар ҳамда кўринишидан сигарет чўғидан ҳосил бўлган куюклар бор.

Букаевнинг ўлдирилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилганини Бишкек милицияси хабар қилди.

Марҳум, айтилишича, кўнгилочар дастурлар олиб борувчиси сифатида танилган.
XS
SM
MD
LG