Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи вакили Украинани огоҳлантирди


Полшанинг собиқ президенти Александр Квасневский

Полшанинг собиқ президенти Александр Квасневский

Европа Иттифоқи (ЕИ) вакили Александр Квасневский Украинани ноябрь ойи оҳирида ЕИ билан ҳамкорлик шартномасини тузиш имкониятидан айрилиб қолиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Полшанинг собиқ президенти бу ҳақда пайшанба куни, Украина парламенти собиқ бош вазир Юлия Тимошенконинг Германияда даволаниши масаласида бир қарорга кела олмаганидан бир кун ўтиб билдирди.

Украинанинг УНИАН ахборот агентлигига интервю берган Квасневский 28-29 ноябрда Вилнюсда ўтадиган саммитда шартнома тузилмаса, Украинага яна бундай имконият берилиши белгисиз муддатга чўзилади.

ЕИ айни дамда қамоқ жазосини ўтаётган Тимошенкога нисбатан қўйилган айбловлар сиёсий мотивларга эга канини айтиб келади.

Собиқ бош вазирни Германияда даволанишига руҳсат бериш ЕИ билан Украина ўртасида ҳамкорлик шартномасини имзоланиши шарти сифатида қўйилган.

Шунингдек, Юлия Тимошенко билан боғлиқ масалани кузатаётган Александр Квасневский Россия Украинани ЕИ билан шартнома тузмасликка чақириб “катта ҳатога” йўл қўяётганини билдирди.

Россия Украинани божхона иттифоқига қўшилишининг тарафдоридир.
XS
SM
MD
LG