Линклар

logo-print
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 14 ноябрдан бошлаб “Кинотеатр” ва “Наво” номли янги телеканалларни синов режимида ишга туширди.

ЎзМТРК веб-сайтида берилган хабарга кўра, телеканаллар рақамли телевидениега техник ва технологик ўтишга доир Давлат дастурини амалга ошириш доирасида ишга тушган.

Хабарда айтилишича, "Ёшлар" телеканали қошида шакллантирилган "Кинотеатр" телеканали Ўзбекистон ва хорижда яратилган бадиий ва ҳужжатли филмлар ҳамда спектаклларни намойиш этишга мўлжалланган.

"Тошкент" телеканали қошида ташкил этилган "Наво" телеканали эса мумтоз, халқ мусиқа асарлари, замонавий ва эстрада, шу жумладан, хорижий мусиқаларни бериб боради.

Ўзбекистондаги қатор ахборот агентликларининг хабар беришича, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси яқин кунларда яна иккита янги телеканал – “Оилавий” ва “Ҳудудлар” каналларини ишга туширишни режалаштирган.

Аввалроқ Ўзбекистонда қатор телеканаллар, жумладан, президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишлилиги айтиладиган Форум ТВ, ТВ-Марказ, НТТ ва SOFTS телеканаллари тўсатдан эфирдан олинган эди.
XS
SM
MD
LG