Линклар

Ucell ва Beeline WhatsApp “бўғилаётгани”га алоқаси йўқлигини таъкидлади


Ўзбекистондаги Ucell ва Beeline мобил компаниялари кейинги кунларда WhatsApp тармоғида давом этаётган носозликларда уларнинг айби йўқлигини таъкидлади.

Ucell ширкати ўзининг Facebookдаги саҳифаси орқали расмий баёнот тарқатиб, “Ўзбекистонда WhatsApp тармоғига ҳеч қандай чеклов киритмагани”ни таъкидлади.

“Дўстлар, бизга WhatsApp дастури орқали сурат ва видео жўнатишда муаммолар бўлаётгани ҳақида абонетлардан жуда кўплаб мурожаатлар келаяпти. Расман маълум қиламизки, Ucel ушбу хизматдан фойдланиш бўйича ҳеч қандай чеклов ўрнатмаган”, дейилади Ucelнинг расмий баёнотида.

Mezon.uz сайти хабарига кўра, Beeline компанияси ҳам худди шу мазмунда баёнот беришган.

Кейинги икки кун ичида Ўзбекистонда WhatsApp тармоғида носозликлар юзага келгани ҳақидаги шикоятлар сони тўхтаямапти.

Манбаларнинг айтишича, WhatsAppга расм ва видео юклаш имкони йўқолган. Ҳозирда WhatsАppдаги сурат ва видеоларни фақат VPN проксиси орқали юклаб олиш мумкин бўлаяпти.
XS
SM
MD
LG