Линклар

Ўзбекистонда WhatsApp тармоғида кейинги икки ҳафта давомида давом этаётган чеклашлар ортидан аҳоли оммавий равишда Telegram илова-дастурини кўчириб олмоқда.

7 ноябрдан бошлаб Telegram App Storeнинг Ўзбекистон учун “дўкони”да кўчириб олишлар сони бўйича 1-ўринга чиқди.

Бу ҳақда TJournal нашри App Annie компаниясига таяниб хабар қилди.

Шу пайтгача Ўзбекистондаги App Storeнинг юзталик рўйхатига ҳам кира олмаган Telegram энди “илғор”лар сафидан тушмаяпти.
XS
SM
MD
LG