Линклар

Қашқадарё маҳкамаси Мусулмон Турсунов бошчилигидаги гуруҳни одам савдосида айбдор деб топди.

12uz сайти маълумотига кўра, Турсунов 8,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Гуруҳнинг яна тўрт аъзоси эса 4 йилдан 7,5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Суд ҳукмига кўра, мазкур гуруҳ сўнгги икки йил давомида 250 қашқадарёликни алдов йўли билан Россияга жўнатган.

Гуруҳ ўз ҳамкорларидан 250 кишининг ҳар бири учун ҳар ойда 2 мингдан 5 минг рублгача пул олиб туришган.

Маҳкама гуруҳ аъзоларининг 370 миллион сўмлик мулкини давлат фойдасига мусодара қилди.
XS
SM
MD
LG