Линклар

logo-print

Суриянинг кимёвий қуролларини йўқ қилиш бўйича дастур қабул қилинди


Албания ўз ҳудудида Суриянинг кимёвий қуроллари йўқ қилинишига қарши чиққанига қарамай, Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) жума куни йиғилишида Суриянинг кимёвий қуролларини йўқ қилиш бўйича ишлаб чиқилган дастурни маъқуллади.

Бироқ ташкилот хавфли қуроллар қаерда йўқ қилинишини ошкор қилмади.

Фуқаролар уруши давом этаётган Сурия ҳукумати ўз кимёвий қуроллари мамлакат ташқарисида йўқ қилинишини хоҳлашини айтган.

Ундан олдин Албания Бош вазири Эди Рама оммавий норозилик сабабли “Албания бу режани амалга оширишда иштирок эта олмаслиги”ни айтган.
XS
SM
MD
LG