Линклар

Туркманистон раҳбари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади


Ўзбекистон Президенти И.Каримов (ў) ва Туркманистон Президенти Қ.Бердимуҳаммедов.

Ўзбекистон Президенти И.Каримов (ў) ва Туркманистон Президенти Қ.Бердимуҳаммедов.

Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов 24-26 ноябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.

Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Ашхободда бўлиб ўтган вазирлар маҳкамиси йиғилишида Бердимуҳаммедовнинг Ўзбекистонга бўлажак сафарига тайёргарлик қандай бораётгани тўғрисида ҳисобот берди.

Туркманистон раҳбарининг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан сўзлашуви чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Бердимуҳаммедовнинг ташрифи арафасида 11-12 ноябрь кунлари Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича тузилган комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов охирги марта Туркманистонга 2012 йил 1 октябрь куни икки кунлик расмий ташриф билан борган эди.
XS
SM
MD
LG