Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:21

Имомали Раҳмон тўртинчи марта Тожикистон президенти сифатида қасамёд қилди


Имомали Раҳмон тўртинчи муддатга Тожикистон президенти сифатида қасамёд қилди.

Шанба кунги тантанали қасамёд маросими мамлакат парламенти биносида бўлиб ўтди.

6 ноябрь куни ўтказилган президент сайловида Имомали Раҳмон 83 фоиз овоз олиб сайлов ғолиби деб эълон қилинган эди.

Бу 21 йилдан бери Тожикистонга раҳбар бўлиб келган Имомали Раҳмонга мамлакатни яна етти йил бошқариш имконини яратди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Тожикистондаги президент сайловида плюрализм ва халқ учун танлов бўлмаганини билдирди.

Тожикистон президенти лавозими учун сайловда Имомали Раҳмондан ташқари ҳукумат тарафдори бўлган яна беш номзод иштириок этди.
XS
SM
MD
LG