Линклар

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси “Навоий” аэропортида марказлашган ёнилғи қуйиш тизимини яратмоқчи.

2015 йилгача амалга оширилиши режаланган лойиҳанинг қиймати 35 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

12uz.com ахборот портали хабарига кўра, лойиҳа “Навоий” халқаро аэропорти логистика марказидан фойдаланаётган Жанубий Кореянинг “Korean Air” ширкати иштирокида амалга оширилади.

Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган маблағнинг 24,5 миллион доллари Осиё тараққиёт банки томонидан, қолган 10,5 миллион доллар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси томонидан берилади.

2010 йилда “Навоий” аэропортида кунига 300 тоннагача юк қабул қиладиган терминал фойдаланишга топшитрилган эди.
XS
SM
MD
LG