Линклар

Кобул шаҳрида Лоя Жирға, яъни, Оқсоқоллар кенгаши йиғилиши бўладиган жой яқинида бомба портлади.

Полиция маълумотига кўра, портлаш маҳаллий вақт билан тахминан соат 15:00 ларда рўй берган.

Полиция зобити Абдул Ҳолиқ Озодликка автомобилга ўрнатилган бомба портлаганини айтди. У портлаш ҳақида бошқа маълумот бермади.

Расмийларга кўра, талафот кўрилгани айтилаётган портлашни худкуш амалга оширган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.

Лоя Жирғанинг 21 ноябрь куни бошланадиган йиғилишида Афғонистоннинг барча ҳудудидан келган уч мингга яқин оқсоқолар АҚШ-Афғонистон ўртасида хавфсизлик шартномаси имзолаш масаласини муҳокама қилиши режаланган.

Мазкур келишув 2014 йилда хориж кучлари Афғонистондан олиб чиқилганидан кейин Америка аскарларининг мамлакат ҳудудида қолишига рухсат беришни назарда тутган.
XS
SM
MD
LG