Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:53

Волгоградда портлаш уюштиргани гумонланган шахс Махачқалъа яқинида ўлдирилди


2013 йил 21 октябрь куни Россиянинг Волгоград шаҳрида худкуш ўзини портлатган автобус.
2013 йил 21 октябрь куни Россиянинг Волгоград шаҳрида худкуш ўзини портлатган автобус.
Доғистон Республикаси пойтахти Махачқалъа яқинида ўтказилган махсус рейдда беш жанггари, жумладан, Волгоград шаҳридаги автобусда портлаш уюштиргани тахмин қилинган Дмитрий Соколов ҳам ўлдирилди.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, шанба куни хавфсизлик кучлари Дмитрий Соколов ва қуролли бўлгани иддао қилинган шахслар яширинган Самандар қишлоғидаги уйни ўраб олган.

Ислом динини қабул қилган Соколов Волгограддаги йўловчи автобусида ўзини портлатган 30 яшар Наида Асиялованинг эри бўлган.

Асиялова ўзини портлатгани оқибатида автобусдаги камида олти йўловчи ўлган, ўттиздан ортиқ одам яраланган.

Шанба куни эрталаб Россия расмийлари, Дмитрий Соколов қатор ҳужумлар, жумлдан, Волглграддаги портлаш учун ҳам масъулиятни ўз зиммасига олганини билдирди.
XS
SM
MD
LG