Линклар

OzodlikOnline: Ўзбекистонда давлат таназзулга юз тутдими?


Газ ва бензин учун километрларга чўзилган навбатлар бугунги ўзбекистонликлар ҳаëтининг кундалик манзарасига айланди.

Газ ва бензин учун километрларга чўзилган навбатлар бугунги ўзбекистонликлар ҳаëтининг кундалик манзарасига айланди.

Хорижга табиий газ ва электр қуввати экспорт қилувчи Ўзбекистон бу йил тарихда мисли кўрилмаган энергетик бўҳрон тубига ботмоқда – мамлакатнинг каттаю кичик шаҳарларида бензин учун километрлик навбатлар кузатилмоқда¸ Ўзбекистоннинг аксар ҳудудлари марказлаштирилган газ таъминотидан узилиб¸ нафақат аҳоли¸ балки хизмат муассасалари ҳам ўтин ва кўмирга ўтишга мажбур қолмоқда. Нафақат вилоятлар¸ балки пойтахт Тошкентда ҳам электр таъминотидаги узилишлар сурункали тус олмоқда¸ қишлоқларнинг зимистон қаърига ташланганига эса¸ йиллар бўлади


Энергетик бўҳрон баробарида мамлакатда нақд пул тақчиллиги йил сайин кучаймоқда – давлат ғазнасидан ойлик¸ пенсия¸ болалар ва ногиронлик нафақалари оладиганлар қўлига берилаëтган нақд пули чўғи йил сайин камайиб¸ баъзи муассаларда бу тўловларнинг 100 фоизи пластик карточкага ўтказилди. Аммо 2013 йилга келиб ҳам пластик карта орқали тўлов имкони чекланганича қолгани баробарида¸ бу карталардаги пулларни коммунал тўловлардан қарздорлик иддаоси билан кўп жойларда музлатиб қўйиш кенг тус олди.



Қишлоқ хўжалиги¸ хусусан¸ хом-ашë савдосига асосланган ўзбек иқтисодининг муҳим қисми бўлиб қолаëтган пахтачилик соҳасига узоқ йиллардан бери ваъда қилинаëтган механизация киритилмади¸ бу соҳага сармоя ëтқизиш тўхтаб¸ пахтани йиғиб териб олиш бу йил мисли кўрилмаган кўлам ва зўравонлик касб этган буйруқбозлик ва тазйиқ орқали амалга оширилди.

Ўзбекистон иқтисодига сармоя кириши¸ Хитой газ концернларини мустасно қилганда¸ деярли тўхтаб қолди. Мамлакатдаги йирик хориж инвесторларини турли айблар билан тазйиққа олиш¸ уларни ҳайдаб чиқариш кўлами ҳам кейинги йил давомида ошди.

Ишсизлик даражаси фақат қоғоздагина мавжуд иш ўринлари эвазига ҳисоботларда минимум даражага туширилган бир пайтда ¸ оиласини боқиш учун мамлакатни тарк этаëтган малакали ва малакасиз иш кучи сони собиқ СССР миқëсида беқиëс рақамларга етди – норасмий ҳисоб-китобга кўра¸ иш излаб хорижга кетган ўзбекистонликлар сони 10 миллионга етди ва бу ҳар уч ўзбекистонликдан бири мамлакатдан ташқарида деганидир.

Бу муҳожирларнинг тахминан 7 миллиони ишлаëтган Россия ҳукуматининг ўзбек мардикорларини оммавий депортация қилиш кампанияси Тошкент томонидан сўзсиз кузатилмоқда ва давлат ўз ҳимоясида бўлган фуқаролари учун ҳозирга қадар амалда ҳеч бир иш қилмади.

Миллионлаб ўзбекистонликнинг турмуш даражаси кун сайин пасайиб¸ мамлакатдаги иқтисодий ва ижтимоий таранглик кучайган бир пайтда сиëсий элитанинг бу муаммолар ечимидан кўра¸ ҳокимият учун курашга асосий аҳамият қаратаëтгани кузатилмоқда.

Президент тўнғичи ва яқинларгача унинг энг кучли эҳтимолий вориси кўрилган Гулнора Каримова бизнес империясининг парчаланиши ортидан унинг мамлакатда отасидан кейинги иккинчи қудратли шахс саналган Миллий хавфсизлик хизмати раиси генерал Рустам Иноятовни “отамнинг ўрнини олмоқчи” дея очиқ айблаши сиëсий элита ичидаги гизли курашнинг очиқ шаклга кўчгани ифодаси сифатида кўрилмоқда

Бу ва бошқа жиҳатлар биргаликда Ўзбекистонда бугун давлат ўз функциясини бажараяптими? деган муҳим саволни ўртага ташламоқда.

Шу муносабат билан Сиз билан:

Давлатнинг ўз фуқаролари олдидаги мажбурият ва масъулияти нима эканидан хабардормисиз?

Сизнингча¸ Ўзбекистон мисолида давлат номидан иш кўрувчи тизимлар ана шу мажбуриятнинг қайси қисмини бажараяпти?

Ўзбекистон давлат тизимларининг ўз бирламчи функциясини бажармай қўйгани бу давлат чўкиб бораëтгани аломатими?
деган саволлар атрофида суҳбатлашамиз.

Бу ва бошқа қатор саволлар Сиз билан OzodlikOnline жонли интерактив дастурининг душанба 18 ноябрь куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида муҳокама қилинади.

OzodlikOnline, OzodSkype Skype манзиллари орқали Сиз ҳам бу мулоқотда бевосита иштирок этинг.

Ўз мулоҳазалари билан суҳбатга қўшилиш истагидаги муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин. OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!





OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG