Линклар

Маргвелашвили Грузиянинг янги президенти сифатида қасамёд қилди


Грузиянинг янги президенти Г.Маргвелашвили.

Грузиянинг янги президенти Г.Маргвелашвили.

Якшанба куни Тбилиси шаҳрида ўтказиладиган тантанали маросимда Георгий Маргвелашвили Грузиянинг янги президенти сифатида қасамёд қилди.

Грузия Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, 27 октябрь куни ўтказилган президентлик сайловида 44 яшар Маргвелашвили сайловчиларнинг 62 фоиз овозини олган.

У Грузия Бош вазири лавозимини тарк этаётган Бидзина Иванишвили етакчи бўлган “Грузия орзуси” коалициясининг президентликка муштарак номзоди бўлган эди.

Грузия қонунига мувофиқ янги президент қасамёдга келтирилганидан сўнг ҳукумат истеъфога чиқиши ва парламент янги ҳукуматни сайлаши керак.

“Грузия орзуси” коалицияси вакиллари парламентда кўпчиликни ташкил этгани боис улар ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб қолиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG