Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:04

Россия ТИВ Эрон билан келишувга эришиш имкониятини "юқори" баҳолади


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров дунёнинг етакчи давлатлар халқаро ҳамжамиятни ташвишга солиб келаётган Теҳроннинг ядровий дастури бўйича Эрон билан дастлабки келишувга эришиш арафасида эканини ва ушбу “жуда яхши имконият” бой берилмаслиги кераклигини баён қилди.

Лавров буни Россия телевидениесига шанба куни берган интервьюсида айтди.

Бир кун олдин Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Ғарб давлатлари билан келишувга эришиш имкониятини юқори баҳолаган эди.

Эрон ва 5+1 гуруҳи, яъни БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси - АҚШ, Британия, Россия, Хитой, Франция ҳамда Германия вакиллари келаси ҳафта Женева шаҳрида музокараларнинг навбатдаги даврасини бошлайди.

Аввалги давра музокаралар натижасиз тугаганига қарамай, муваффақиятга эришилгани маълум қилинди.

Ўз ядровий дастури тинч мақсадларга қаратилганини таъкидлаб келаётган Теҳрон халқаро ҳамжамият Эронга қарши жорий қилган санкциялар юмшатилишини хоҳламоқда.
XS
SM
MD
LG