Линклар

Хитой полицияси Шинжон Уйғур Мухтор вилоятида полиция идорасига ҳужумда 11 киши ўлганини билдирди.

Шинжон ҳукумати маълумотига кўра, шанба куни тушдан кейин уюштирилган ҳужумда икки нафар полиция ходими ва ҳужум қилганлардан тўққиз нафари ўлган.

Қадимий Қашқар шаҳри яқинида рўй берган воқеада ҳужумчилар пичоқлар ва болталардан фойдаланган. Тўқнашувда полициянинг икки ходими яраланган.

Хитой истилосида қолаëтган Уйғур мухтор ўлкасида уйғурлар ва Пекин томонидан минтақага кўчириб келинган хан хитойлар ўртасида миллий асосдаги тўқнашувлар тез-тез содир бўлади.

Аксар ҳолларда ўзи ва миллатдошлари ҳақларини талаб қилган уйғур фаоллари минтақа бошқарувини эгаллаган ханлар томонидан сепаратчи ва террорчи сифатида оғир жазоларга ҳукм этилади.

Жорий йил сентябрь ойида уч нафар уйғур йигити Шинжонда зўравонликлар уюштирганликда айбдор деб топилган суд томонидан ўлим жазосига ҳукм қилинган эди.
XS
SM
MD
LG