Линклар

“Ўзспиртсаноат” ўз заводларини қайта жиҳозлашга $ 12 миллион сарфламоқчи


Давлатга қарашли “Ўзспиртсаноат” акциядорлик компанияси 2013-2015 йилларда Ўзбекистондаги этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган заводларни қайта жиҳозлаш учун 12 миллион АҚШ доллари сарфламоқчи.

Times of Central Asia нашри хабарига кўра, ўтган ҳафтада компания Андижон биокимё заводи, Қўқон спирт ва Тошкентдаги Бектемир спирт заводларига янги ускуналар сотиб олиш бўйича тендер эълон қилган.

Ширкат мутахассисларига кўра, заводларнинг янги ускуналар билан жиҳозланиши 2016 йилга бориб Ўзбекистонда спирт ишлаб чиқариш ҳажмини тахминан 25 фоизга кўпайтириш имконини беради.

Ўзбекистон ҳукумати 2004 йилда "Ўзвинсаноат" холдинги таркибида "Ўзспиртсаноат" ширкати ташкил этган.
XS
SM
MD
LG