Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:45

Тожикистондан келтирилган наркотикларни Тошкентда сотган гуруҳ жазога тортилди


Тошкент вилоятидаги Бекобод шаҳар суди қўшни Тожикистоннинг Суғд вилоятидан контрабанда йўли орқали келтирилган наркотиклар савдоси билан шуғулланиб келган гуруҳ аъзоларини узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Маҳаллий ахборот агентликлари хабарига кўра, Бекободдан Тошкентга яширинча олиб келинган гиёҳвандлик моддалари пойтахтдаги бангиларга сотилган.

Гуруҳ аъзолари охирги марта учта полиэтилен пакетга жойланган наркотикларни автобус ўриндиғи остига яшириб Тошкентга олиб келган пайтда Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.

Суд қарорига кўра, гуруҳга бошчилик қилган Бахтиёр Қосимов 14 йилга, унинг укаси Шамсуддин Қосимов 12 йилга, Намоз Муротов 13 йилга, Ҳусниддин Сиддиқов 12 йилган ва наркокурьер Ф.Халисов эса 11 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
XS
SM
MD
LG