Линклар

Алексей Навальний “Халқ альянси” партиясига раис этиб сайланди


“Халқ альянси” партияси раиси Алексей Навальний.

“Халқ альянси” партияси раиси Алексей Навальний.

“Халқ альянси” партиясининг якшанба куни Москвада бўлиб ўтган қурултойида Россия мухолифати етакчиларидан бири Алексей Навальний ушбу партия раиси этиб сайланди.

Твиттер орқали эълон қилинган хабарда партиянинг 108 аъзосидан 88 нафари Навальний номзодини қўллаб-қувватлагани билдирилган.

Қурултойнинг 99 нафар қатнашчиси “Халқ альянси” партиясини расмий рўйхатдан ўтказишни ёқлаб овоз берган.

Россия Адлия вазирлиги “Халқ альянси” партиясини рўйхатга олишни аввал икки марта рад қилган эди.
XS
SM
MD
LG