Линклар

logo-print

Покистон ИИ вазири: Парвез Мушарраф ватанга хиёнат айблови бўйича судланади


Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф.

Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф.

Покистон Ички ишлар вазири Чаудри Нисар Али Хон мамлакат собиқ президенти Парвез Мушарраф ватанга хиёнат айблови бўйича судланишини эълон қилди.

Якшанба куни сўзлаган Ички ишлар вазири Покистон ҳукумати Мушаррафга нисбатан конституциясининг 6-бандига мувофиқ 2007 йилда мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилганлик ва конституцияга амал қилишни тўхтатганлик айбловини илгани сурганини айтди.

Чаудри Нисар Али Хон собиқ президент ишини кўриб чиқиш учун Олий суднинг уч нафар ҳакамидан иборат трибунал тузиш ҳақидаги ҳукуматнинг мактубини Бош прокурор душанба куни олишини айтди.

Покистон ҳукумати бу иш бўйича махсус прокурор тайинланганини 18 ноябрь куни эълон қилади.

Парвез Мушарраф 1947 йилдан бери учта давлат тўнтариши амалга оширилган Покистонда ватанга хиёнат айблови бўйича судланаётган биринчи ҳарбий раҳбар бўлади.
XS
SM
MD
LG