Линклар

Косово шимолидаги серблар зич яшайдиган Митровица шаҳрида маҳаллий ҳокимият идораларига қайта сайлов бўлиб ўтди.

Қайта сайлов 27 та сайлов участкасида ўтказилди.

Асосий сайлов куни бўлган 3 ноябрда сайлов бойкот қилинишини талаб қилган серб экстремистлари бу участкаларга кириб, ҳаммаёқни ағдар-тўнтар қилиб, қутиларни синдириб ташлаган ва бюллетенларни ўзлари билан олиб кетгандилар. Шу сабабли бу ердаги сайлов натижалари бекор қилинганди.

Озодликнинг Белграддаги мухбири Айя Кугега кўра, Митровицадаги қайта сайлов тинч ўтган. Сайлов участкалари олдида Косово ва Европа Иттифоқи миссияси полициячилари соқчилик қилган.

Кеча Митровицада бўлиб ўтган овоз бериш жараёнида 20 фоизга яқин фуқаро иштирок этгани айтилмоқда. Бу икки ҳафта аввалги давоматдан икки баробар кўпдир.
XS
SM
MD
LG